18 минг ходим ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилди

«Korean Air» компанияси пандемия туфайли ҳақ тўланмайдиган таътил муддатини декабр ойига қадар узайтирди. Кореянинг йирик авиаташувчиси бу ҳақда баёнот бериб, 14 октябрдан бошлаб ходимларининг 70 фоизи коронавирус пандемиясининг соҳага узоқ вақтдан буён кўрсатаётган таъсири натижасида ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг апрел ойида авиаташувчининг 70 фоиз ходими — 18 000 нафари олти ойга, яъни 15 октябрга қадар ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилган эди. Авиаташиш саноатида ҳозирга қадар аҳвол яхшиланмагач, компания юқоридаги қарорни қабул қилишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, компания даромади паст ва фаолиятига мос бўлмаган активларини сотувга чиқарган.

«Korean Air» март ойидан бошлаб кўплаб халқаро қатновларни тўхтатгани ортидан жорий йилнинг биринчи ярмини катта зарар билан якунлари. Январ-июн ойларида компания кўрган зарар 619,49 млрд вонни ташкил этди.

Йўловчилар оқими кескин тушиб кетиш кузатилганидан сўнг, «Korean Air» июн ойидан бошлаб, ўриндиқларга маҳкамлаш мумкин бўлган сумкаларда юк ташишни йўлга қўйди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда ҳам жаҳондаги кўплаб авиакомпаниялар йўловчи учоқларидан юк ташиш мақсадида фойдаланмоқда.

Изоҳлар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Ўхшаш мақолалар

Армения применила ракетную бомбу при атаке на Барду

Несмотря на объявленное с 26-го числа перемирие, продолжаются нападения Армении на гражданские поселения в Азербайджане за пределами зоны конфликта.

Қозоғистонда коронавирусга чалиниш ҳолати 30 баробарга кўпайди

«NewTimes.kz» ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистонда охирги 24 соат мобайнида 274 киши COVID-19 инфекцияси билан зарарланган, бир бемор ушбу хасталикдан вафот этган.

Чақалоқ музлаткичда жон берди

Новосибирск (Россия) вилоятида 14 ёшли мактаб ўқувчиси чақалоқ туғиб, сири ошкор бўлишидан қўрқиб болани музлатгич камерасига яшириб қўйган. Бу...

Сўнгги янгиликлар

Хитой дунёнинг якка ҳукмрони бўлишга яқин турибди

Герхард Шиндлер яқинда "The Times" газетасига берган интервюсида Пекин "дунё ҳукмрони"га айланишига оз қолганини, Европа бунинг ортидан Хитойдан туғиладиган хавфни тушуниб етиши...

Ҳиндистон-Марказий Осиё мулоқотининг иккинчи учрашуви

Ҳиндистон-Марказий Осиё мулоқотининг иккинчи учрашуви 2020 йил 28 октябрда рақамли видео-конференция форматида бўлиб ўтади. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи...

Ижтимоий тармоқлар

20,832FansLike
2,402FollowersFollow
0SubscribersSubscribe