Бош саҳифаДолзарбНоқонуний ишлаётган 391 та автомобилларни ювиш шахобчаси аниқланди

Ноқонуний ишлаётган 391 та автомобилларни ювиш шахобчаси аниқланди

Ўтган йили инвестиция лойиҳаларини амалга оширган, солиқ органларига “нол” ҳисобот топширган ва бошқа корхоналар фаолияти ўрганилганда, 403 та хўжалик юритувчи субъектда 1570 нафар ишчи-хизматчи норасмий тарзда меҳнат қилаётгани аниқланган.

Жумладан, Самарқанд вилоятида кўчмас мулк объектларига эга бўлган ва “нол” ҳисобот топширган 437 та юридик шахс фаолияти ўрганилганида, уларнинг 374 таси амалда фаолият кўрсатаётгани, бу корхоналарнинг 913 нафар ходими норасмий тарзда ишлатилаётгани маълум бўлган. Бундан ташқари, 480 та корхона ҳисоботда реализация ҳажмини “нол” кўрсатган бўлсада, 8 млрд сўмлик электр, газ ва сув ишлатган. Уларнинг 121 тасидан 76 таси ҳақиқатда фаолият юритаётгани ҳамда 208 нафар ходим норасмий ишлаётгани аниқланган.

Яна бир ҳолат. Бешта вилоятда автомобилларни ювиш шахобчалари фаолияти ўрганилганда, бу турдаги тармоқлардан 391 таси ноқонуний хизмат кўрсатиб келгани, 889,4 млн сўм миқдорида солиқ тўламагани маълум бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img