Бош саҳифаДолзарб"Россиянинг Украинага ҳужуми Москва учун ҳақиқий ҳалокат бўлади"

“Россиянинг Украинага ҳужуми Москва учун ҳақиқий ҳалокат бўлади”

Оқ уйда Қўшма Штатлар етакчиси Жо Байден президент сифатида ўтган бир йил мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан матбуот-анжумани ўтказди. Матбуот анжуманида ОАВ вакилларидан 30 киши иштирок этди. Оқ уй бунинг сабабини ўта тез суръатда тарқалаётган «Омикрон» штамми билан изоҳлади.

Қайд этиш керак Жо Байден президентлик фаолиятининг илк йилида 10 та матбуот-анжумани ўтказган. Президентлигининг биринчи йилида Трамп 22 ва Барак Обама эса 27 марта шундай тадбир ташкил этган.

Пресс-конференцияда АҚШ етакчиси Европада хавфсизлик ва Украинага Россиянинг эҳтимолий босқини хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Байден Кремлнинг агрессив сиёсатини яна бир бор кескин танқид қилди. Президентнинг айтишича, Москва Киевга ҳужум қилса мисли кўрилмаган муаммоларга дуч келади.

Жо Байден: Ҳозирда АҚШ тайёрлаётган санкцияларни Путин илгари ҳеч қачон кўрмаган.
АҚШ Украина масаласида НАТО билан якдил.
Россиянинг Украинага ҳужуми Москва учун ҳақиқий ҳалокат бўлади.
Россия долларда операциялар ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Россия Украинага уруш бошласа, одамларини мисли кўрилмаган даражада йўқотади.
Россия билан хавфсизлик масаласида ўтказилган учта йиғилишдан бирон наф чиқмади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img