Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон7 нафар сайёҳ бедарак йўқолди

7 нафар сайёҳ бедарак йўқолди

Қозоғистоннинг Сайрам-Угам миллий табиат боғи ҳудудида 7 киши бедарак йўқолган. Сайёҳлар 21 май куни эрталабки соат 8 да тоққа чиқиб кетган ва 24 май куни қайтиб келишлари режалаштирилган эди. Бироқ улар ўша пайтдан буён алоқага чиқмаган. Сайёҳлардан олти нафар университет талабаси, бир нафари лицей битирувчисидир.

Айни пайтда сайёҳларни полиция, миллий парк ходимлари, ҳокимият вакиллари, кўнгиллилар ва чегарачилар қидирмоқда. Миллий парк маъмуриятига кўра, сайёҳлар йўқолиб қолишидан аввал улардан бири парк ходимига мурожаат қилиб, боғ орқали Сусинген кўлига ўтишларига рухсат сўраган. Қор кўчиш хавфи туфайли уларга рухсат берилмаган.

Бироқ, сайёҳлар ниятларидан қайтмаган. Улар “Сайрамсукол” назорат пунктидан ўтганлари маълум, холос.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img