Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЎзбекистонда электромобиллар учун махсус давлат рақами жорий этилади

Ўзбекистонда электромобиллар учун махсус давлат рақами жорий этилади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб электромобиллар учун махсус давлат рақами берилади. Мазкур рақамларда ҳудудлар коди яшил фонда кўрсатилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида қайд этилди.

Ушбу тартиб электродвигатели қуввати 4 кВт га тенг бўлган, ҳаракатланиш тезлиги 40 км/соатдан ортиқ бўлган транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилади. Мазкур шаклдаги давлат рақамларини жорий йилнинг 1 ноябрига қадар бепул олиш мумкин.

“PlugShare” маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатимизда электромобилларни қувватлашга хизмат қиладиган 25 та станция фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йилда уларнинг сони атиги 3 та эди.

Ўрни келганда айтиш жоиз, 2019 йилдан эътиборан жорий этилган тартибга кўра мамлакатимизга олиб келинган электромобиллар учун бож ва акциз тўловини амалга ошириш талаб этилмайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img