Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚурбон ҳайити муносабати билан 14 000 нафар маҳбус озод этилди

Қурбон ҳайити муносабати билан 14 000 нафар маҳбус озод этилди

Жазоир президенти Абдулмажид Теббун мусулмон оламининг улуғ байрамларидан бири – Қурбон ҳайити муносабати билан қарийб 14 000 маҳбусни афв этди.

Амнистия ҳақидаги фармон доираси террористик, вандализм ҳаракатлари содир этган, коррупция ёки давлатга қарши фитна уюштиришда айбланган шахслардан ташқари, жазо муддатини ўтаётган барча маҳбусларни қамраб олади.

Бундан ташқари, Теббун ўтган ҳафта қўлга олинган «Хирак» халқ ҳаракатининг 100 га яқин фаолини озодликка чиқариш ҳақидаги фармойишни имзолади.

Қайд этиш керак, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Жазоир ҳукуматидан бир неча йиллардан буён ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этган фуқаролар ва «Хирак» ҳаракати фаолларини озод этишни сўраб келмоқда эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img