Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХоин ҳарбийлар ҳибсга олинди

Хоин ҳарбийлар ҳибсга олинди

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари мамлакатнинг ҳарбий саноати доирасидаги жосусликка қарши кураш қамровини кенгайтириб, ўнга яқин шахсни ушлади. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.

Қамоққа олиш ҳақидаги прокурор ордерида 9 кишининг исм-фамилияси қайд этилган бўлиб, улардан икки нафари Мудофаа саноати бошқармаси (SSB) ходимлари ҳисобланади. Қўлга олинганлар орасида истеъфодаги полковник, полковник, подполковник, майор ва хусусий секторнинг уч нафар мутахассиси бор. Айни пайтда олти киши қамоққа олинган бўлса, қолганлари қидирувга берилган. Уларнинг барчаси махфий маълумотларни хориж жосуслари ва компанияларига тақдим этганликда айбланмоқда.

Экспертларга кўра, Туркияда мудофаа саноати соҳасида жосуслик ҳолатлари кўпайган ва бунинг ортидан ҳукумат хоинларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини кўзда тутувчи қонун қабул қилиши мумкин. Ҳозирда бу турдаги жиноятларни содир этган шахслар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img