Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"АҚШ бизнинг 80 йиллик ҳамкоримиз"

“АҚШ бизнинг 80 йиллик ҳамкоримиз”

Саудиянинг йирик қудратга эга шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳлик ва АҚШ кичик сиёсий фарқларга қарамай, ҳамкор давлатлар эканини таъкидлади. Шаҳзода нуфузли телевидение каналига интервью берар экан, Саудиянинг ташқи сиёсатига доир қарашларини маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, Саудия ҳукумати АҚШни бошқараётган янги маъмурият сиёсати билан аксарият масалаларда ҳамфикр. Томонлар уйғун бўлмаган айрим масалалар юзасидан тил топишиш устида ишламоқда. “Биз Президент Байден сиёсатининг 90 фоизидан розимиз ва буни янада мустаҳкамлашдан умидвормиз. Позицияларимиз уйғун келмаётган 10 фоиз масалаларда таҳдидларни нейтраллаштириш ва толерантликни шакллантиришга уринмоқдамиз. АҚШ бизнинг 80 йиллик ҳамкоримиз”, – деди шаҳзода тафовутларга ойдинлик киритмаган ҳолда.

Келишмовчиликларга сабаб бўлган масалалардан бири Вашингтоннинг инсон ҳуқуқларига доир эътирозлари билан боғлиқ. АҚШда фаолият юритган саудиялик журналист Жамол Ҳашоқжининг 2018-йилда Истанбулда қатл этилиши ортидан бу эътирозлар янада кучайган.  

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img