Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСудан Россияга чиқиш эшигини кўрсатди

Судан Россияга чиқиш эшигини кўрсатди

Хартумдан келган хабар Кремл учун навбатдаги халқаро зарба бўлди. Дунёнинг бир қатор етакчи нашрларининг маълум қилишича, Судан мамлакатда Россия ҳарбий базаси қурилишини тўхтатган. Гарчи, расмий Хартум бу ҳақда ҳозирча лом-мим демаган бўлса-да, тарқалган хабарлар ҳақиқатга яқин экани айтилмоқда.

Судан ҳукуматининг рус ҳарбий базаси қурилишини тўхтатиш бўйича қарорига нима сабаб бўлгани номаълум. Аммо, айрим таҳлилчилар бу борада Вашингтондан яхшироқ таклиф билдирилганини таъкидламоқдалар. Аввалроқ, “Ал-Жазира” телеканали россиялик ҳарбийлар шошилинч тарзда Судан қирғоқларида ракета ва радар тизимларини ўрнатаётганликларини, суданлик ҳарбийлар билан россиялик ҳарбийларнинг муносабати яхши эмаслиги ҳақида хабар тарқатган эди. Хусусан, суданлик ҳарбийлар мамлакатда Россия ҳарбий базаси жойлаштирилиши борасида ҳукуматга эътироз билдириб келмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий база қурилиши борасидаги келишув Судан томонидан бекор этилгани ҳақидаги хабарларга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ. Дунё ОАВларида эса ушбу масала кечадан буён бош мавзуга айланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img