Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон50 минг доллар эҳсон қилган номаълум саховатпеша

50 минг доллар эҳсон қилган номаълум саховатпеша

Korzinka.uz таъсисчиси Зафар Ҳошимов телеграм каналида халқимизга хос саховат, меҳр-мурувватнинг ёрқин намунаси ҳақида ёзибди. Ушбу пост билан танишиб чиқсангиз, ҳар қандай шароитда ҳам яхшилик, савоб қилиш истагида бўлганлар кўплигига амин бўласиз.

Бугун бизда ажойиб ҳодиса рўй берди. Тармоғимизнинг барча шўъбаларида эҳсон қутилари ўрнатилган. Уларга сахий харидорларимиз асосан қайтимга олинган пулларини хайрия ниятида ташлаб кетишади.

Корхонамизда ушбу қутиларга тушган барча маблағлар “Эзгу амал” хайрия жамғармаси ҳисобига йўналтирилади. Бу жамғарма саратон касалига йўлиққан болакайларга ёрдам беришга ихтисослашган.

Қутилар тўлганида корхонамиз ходимлари ва мутасаддилари, жамғарма ҳамда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда қутиларни очиб, ичидаги пулларни санаб жамғарма ҳисоб рақамига топширишади.

Бугун навбатдаги қути очилиб, пуллар саналиб, тахлаётганимизда, қутидан ўндан ортиқ оқ конверт чиқди. Уларни очиб қарасак, конвертлар ичидан жами  50,000$ пул бор экан.

Оғир касалга чалинган болакайларга Рамазон ойининг табаррук кунларида шундай гўзал  эҳсон қилган номаълум инсон амали эзгулик, олижаноблик ва муқаддас Рамазон ойи хислатларига бўлган ишончимизни янада орттирди. Жамғармага пуллар, ўгирилиб жами 564 120 000 сўм юборилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img