Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия қулупнай етиштириш бўйича пешқадамлар сафида

Туркия қулупнай етиштириш бўйича пешқадамлар сафида

Туркиялик фермерлар 2020 йилда 35,8 млн тонна қулупнай етиштириб, бу борада Европа давлатлари орасида яққол етакчига айланди. Жорий йилда эса қулупнай экспорти ҳажмини 10 фоизга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда «Анадолу» АА Туркия Экспортчилар уюшмасига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган ойида Туркия 1,056 млрд долларлик қулупнай экспорт қилган бўлиб, бу борада 2020 йилнинг январ ойига нисбатан 7 фоиз ўсиш кузатилган. 2021 йилнинг январ ойида қулупнай экспорти мамлакат умумий экспорт ҳажмида 7,8 фоизни ташкил этган. Туркия қулупнайининг асосий харидорлари сифатида Исроил (111,057 млн доллар), Испания (70,652 млн доллар) ва Ироқ (53,446 млн доллар)ни таъкидлаш мумкин. Европа Иттифоқи давлатларига эса январ ойида 309,568 млн долларлик, Яқин Шарқ мамлакатларига 234,666 млн долларлик қулупнай етказиб берилган.

Қайд этиш керак, қулупнай етиштириш бўйича жаҳонда Хитой етакчи бўлиб, дунёда етиштирилган ушбу меванинг 56,5 фоизи осмоности мамлакати ҳиссасига тўғри келади. Туркия бу борада ўтган йили Германияни ортда қолдириб, 8-ўриндан 7-ўринга кўтарилиб олди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img