Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"WhatsApp" асосий рақиби ёпилди

“WhatsApp” асосий рақиби ёпилди

“WhatsApp” ижтимоий тармоғининг асосий рақиби бўлган Ҳиндистоннинг “Hike” мессенжери ёпилди.

“SoftBank Group Corp.”га қаршли ижтимоий тармоқ душанба куни иловалар дўконидан ғойиб бўлди. Ҳиндистоннинг йирик мобил операторларидан бири “Bharti Airtel Ltd.” ширкати расмийси “Hike StickerChat” ҳақиқатан ёпилганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқ фаолияти нима сабабдан тўхтатилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Аҳоли сони жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда турувчи ҳиндистон бозорида “WhatsApp” маълумотлар алмашинувини таъминловчи ягона ижтимоий тармоқ бўлиб қолди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img