Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавируснинг иккинчи тўлқини янада хавфлидир

Коронавируснинг иккинчи тўлқини янада хавфлидир

Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва тарқалишининг олдини олиш маркази ва бошқа айрим илмий-тадқиқот институтлари 2021 йил март ойининг бошларида коронавирус қурбонлари сони беш миллондан ортиб кетиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “South China Morning Post” газетаси илмий-тадқиқот муассасаларидан биридаги манбасига таяниб хабар берди.

Хитойлик олимларга кўра, янги турдаги коронавируснинг тарқалиш суръати ошса, март ойига бориб COVID-19 билан зарарланган беморлар сони 170 млн. ортиб кетади. Бунда касалликка чалинганларнинг асосий қисми АҚШ ҳиссасига тўғри келиши, америкаликлардан 32 млн. нафари вирус билан оғриши мумкин экан.

Тадқиқотчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби эҳтиёт чораларига амал қилинса, шунингдек, оммавий эмлаш ишлари амалга оширилса 2021 йилнинг март ойида коронавирусдан вафот этганлар сони 300 минг атрофида бўлишини таъкидлаган. Аввалроқ, ЖССТ расмийси Майкл Райан COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини биринчисидан оғирроқ бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Қайд этиш керак, коронавирус пандемияси бошланганидан буён дунёда 94 млн. одам ушбу вирус билан зарарланган бўлса, улардан 2 млн. нафари ҳаётдан кўз юмган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img