Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон400 нафар жангариси озод этиладиган "Толибон" музокара ўтказишга рози бўлди

400 нафар жангариси озод этиладиган “Толибон” музокара ўтказишга рози бўлди

“Толибон” радикал ҳаракати Афғонистон ҳукуматининг мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган 400 нафар жангарини озод этиш ҳақидаги қарорини олқишлаб, тинчлик сулҳи бўйича музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

Ҳаракат раҳбарияти офисидан хабар қилинишича, музокаралар асирлар озод этилганидан сўнг 10 кун ичида бошланади. Шунинг билан бирга, толиблар ўт очишни тўхтатишга келишиш учун қўшимча музокаралар ўтказилиши зарурлигини билдиришган.

Айни пайтда Афғонистон президенти томонидан “Толибон” ҳаракатининг асирга олинган жангариларини озод этишга доир фармон имзоланиши кутилмоқда. Унга кўра, томонлар асирларни ўзаро айирбошлаш жараёнини бошлайдилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img