Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия Россиянинг вакцинасини харид қилмаслиги мумкин

Туркия Россиянинг вакцинасини харид қилмаслиги мумкин

Хабарларга кўра, Туркия коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасини харид қилишдан воз кечган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, препарат зарурий лаборатория синовларидан ўтказилмагани учун дунёнинг бирон мамлакати ундан фойдаланиш борасида таваккал қилолмайди.

Бу хабар ортидан Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркия “Спутник V” вакцинасини харид қилиш фикридан қайтмаганини маълум қилди. Вакцина ишлаб чиқарилишини дастаклаётган Россия бевосита инвестициялар жамғармаси ҳам турклар “Спутника V”ни харид қилиш фикридан воз кечгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида баёнот берди.

Айни пайтгача эса Туркия Хитойнинг “Sinovac Biotech” ширкатидан 50 миллион доза вакцина сотиб олгани ва декабр ойида улардан оммавий эмлашда фойдаланилиши маълум. Бундан ташқари, Анқара “Pfizer” ва “BioNTech” ширкатларидан 2021 йилнинг охиригача 25 миллион доза ковидга қарши вакцина харид қилиш бўйича келишувга эришган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img