Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон300 хушторини алдаган аёл

300 хушторини алдаган аёл

Хитой пойтахти Пекинда эри ниҳоятда банд бўлган аёл 300 нафар хушторининг кўнглини овлашга улгурди. Бу ҳақда “World of Buzz” ахборот сайти хабар берди.

Чжан исмли икки нафар фарзанднинг онаси эри ниҳоятда иш билан бўлгани учун 2017 йилдан бошлаб турли эркакдар билан таниша бошлаган. У нафақат хушторлари билан кўнгилхушлик қилган, шунинг баробарида мўмайгина пулларини олишга ҳам муваффақ бўлган.

Чжан ўзини ёлғиз она сифатида таништириб, мижозлари билан жинсий алоқада бўлган ва улардан бу хизматидан ташқари, “тиббиёт суғуртаси”, “квартира ижараси” ва “болалар харажати” учун ҳам пул ундирган.

Аёлнинг навбатдаги мижози унинг гап-сўзларига шубҳа билан қараб, у ҳақда кўпроқ маълумот тўплашга қарор қилган. Натижада аёлнинг эри борлиги, у моддий ёрдамга муҳтож эмаслигини, хушторларига ўзини бошқа ном билан таништириб келганини аниқлашга муваффақ бўлган ва бу ҳақда полицияга хабар берган. Чжанхон фирибгарлик билан жами 400 минг юан пул олгани суриштирувда маълум бўлди. У бу пулларни онлайин қимор ўйинларига сарфлаганини айтган.

Бу қилмишлари учун Чжанни саккиз йил қамоқ жазоси ва 40 минг юанлик жарима жазоси кутмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img