Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоинотни тадқиқ этиш борасида Эрон дунёда 13-ўринда

Коинотни тадқиқ этиш борасида Эрон дунёда 13-ўринда

Эрон аэрокосмик тадқиқотлар институти раҳбари Фатолла Омми Эрон авиакосмик соҳада ислом мамлакатлари орасида биринчи, дунё давлатлари орасида эса 13-ўринда туришини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Аэрокосмик тадқиқотлар институти мамлакатнинг етакчи тадқиқот марказлари бешлигига, жаҳонда эса 20 та илғор институтлардан бири сифатида эътироф этилади.

«Эндиликда биз фазогирлар учун кучли парвоз майдончаси қуриш ҳамда ундан сунъий йўлдошларни учириш имконига эгамиз. IT ва IC соҳаларига сармоя киритиш ҳажмини оширишимиз лозим, негаки дунё бу соҳада тобора илгарилаб кетмоқда. Яқин йилларда жаҳоннинг 150 давлатидан камида 70 таси фазода ўз сунъий йўлдошига эга бўлади», — деди Фатолла Омми соҳанинг истиқболи хусусида ўз фикрларини баён қилиб.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img