Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАлмазбек Атамбаев яна қамоққа олинди

Алмазбек Атамбаев яна қамоққа олинди

Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ президент Алмазбек Атамбаев тарафдорлари томонидан қамоқдан ноқонуний тарзда озод этилган. Намойишчилар уни 6 октябр куни қамоқдан чиқариб олган эди. Кеча кечқурун сиёсатчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланиб, яна қамоққа олинган.

Бош прокуратура қамоқдан чиқарилган сиёсатчиларга мурожаат қилиб, ўз ихтиёрлари билан панжара ортига келишларини сўради.

Мурожаатда номлари тилган олинганлар орасида мамлакатнинг янги Бош вазири Садир Жапаровнинг исм-фамилияси йўқ. У ҳам тарафдорлари томонидан қамоқдан чиқариб олинган ва Олий суд шу куннинг ўзида унга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилган.

Суратда: Алмазбек Атамбаев. Фото: GETTY IMAGES

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img