Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИлон Маск «муҳим тарихий мақсади»ни амалга оширишга киришди

Илон Маск «муҳим тарихий мақсади»ни амалга оширишга киришди

Тадбиркор Илон Маск ўзига қарашли “Tesla” компанияси ходимлари олдида жорий йилнинг тўртинчи чорагида электромобиллар ишлаб чиқаришни 17 фоизга ошириш вазифасини қўйди.

“Business Insider”га кўра, ишбилармон шу тарзда «муҳим тарихий мақсади» — бир йилда беш юз минг дона экологик тоза автомобил ишлаб чиқариш ниятини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. 2020 йилнинг айни пайтигача “Tesla” 330 мингдан ортиқ машина ишлаб чиқарган. Жумладан, учинчи чорак давомида компания 139,3 минг дона автомобилни бозорга чиқарган.

Юқоридаги натижага компаниянинг йўл танламас Model Y ва Model 3 седанига талаб катта бўлгани боис эришилган. Илон Маскнинг айтишича, орадан уч йил ўтиб, компанияда электромобиллар ишлаб чиқариш харажати 50 фоиздан кўпроққа қисқаради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img