Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон21 йилдан буён қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди

21 йилдан буён қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди

Европада қидирилаётган энг хавфли жиноятчилардан бири қўлга олинди.

Испания полициячи 1999 йилдан буён қидирувда бўлган, одил суддан қочиб юрган жиноятчини қўлга олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда мамлакат полициясининг интернетдаги сайтида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, жиноятчи 1999 йилда 70 ёшли аёлнинг уйига ўғирлик мақсадида бостириб кирган ва аёлнинг бошига болға билан уриб ўлдирган. Шундан сўнг жиноят изини яшириш мақсадида жасадга спирт сепиб ёқиб юборган.

Хабарда айтилишича, жиноятчининг қўлга олишида Испания фуқаролари томонидан берилган маълумотлар муҳим аҳамият касб этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img