Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2023 йилга қадар пойтахтдаги яшил ҳудудлар кўлами кенгайтирилади

2023 йилга қадар пойтахтдаги яшил ҳудудлар кўлами кенгайтирилади

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан бугун Тошкентни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мавзусида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда бу хабар берилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,  Маданият вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси иштирокида ўтказилган мулоқотда бу борадаги бир қатор режалар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан: 2021-2022 йилларда:

524 та маҳаллада яшил ҳудудларни суғориш учун 1500 та қудуқ бурғуланади, 130 км пиёдалар ва 117 км велосипед йўлаклари қурилади, 12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайлгоҳлар ташкил қилинади. Шунингдек, умумий 140 г майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғлар ва ҳар бир туманда кичик яшил боғлар ташкил қилиш режалаштирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img