Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон2023 йил – Туркия тикланишининг рамзи бўлади

2023 йил – Туркия тикланишининг рамзи бўлади

2023 йил Туркия ва турк халқи учун тикланиш рамзи бўлади. Бу ҳақда президент Режеп Таййип Эрдўғон пойтахт Анқарадаги Президент мажмуасида бўлиб ўтган 6-маротаба ўтказилаётган анъанавий “Anadolu Medya Ödülleri” тақдирлаш маросимида таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда “Анодолу” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бугун биз 2023 йилнинг остонасида турибмиз, биз барчамиз учун муҳим бўлган Туркияни буюк ва қудратли қилиш йўлида турибмиз”, – деди жумладан Туркия етакчиси.

Эрдўғон жанобларининг таъкидлашича, Туркияни кучсизлантиришга ва тараққиётига тўсқинлик қилишга қаратилган уринишлар барбод бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари: “Глобал тизимни қайта қуриш жараёнидан мамлакатимизни сиқиб чиқаришга бор кучлари билан уринаётганларнинг охирги умидлари 2023 йилда эски Туркияни тирилтириш эди, лекин улар мақсадларига эриша олмайдилар”, – дея таъкидлади.

Мамлакат етакчисининг айтишича, айримлар “Туркия саноат инқилобини ўтказиб юбориши ва ахборот ва технологиялар соҳасидаги инқилобдан орқада қолиб кетиши” қўлларидан келган барча ишни қилишди ва улар ҳозирда Туркиянинг жаҳон тартибини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қайта қуриш жараёнида иштирок этишига йўл қўймаслик учун астойдил ҳаракат қилмоқда”.

“Бу гал улар буткул бошқа Туркияга дуч келишди. Улар энди сиёсат, иқтисод, ташқи сиёсат ва ижтимоий жараёнларни ўзлари хоҳлаган тарзда бошқара оладиган Туркия ўтмишда қолганига гувоҳ бўлдилар. Ўтган 19 йил мобайнида биз демократияни сезиларли даражада мустаҳкамладик ва тараққиёт йўлида юқори даражага кўтарилдик”, – деди ўз нутқида президент Режеп Таййип Эрдўғон.

Давлат раҳбари, шунингдек замонавий Туркия адолатсизликка қарши курашнинг тимсоли эканини, бу унинг халқаро майдонда обрўси ошишига ҳисса қўшаётганини таъкидлади. “Улар дунёдаги адолатсизлик ва иккиюзламачиликка қаршилик кўрсатгани учун Туркиянинг обрўси ошиб бораётганини тушунишди. Туркия мазлумлар ва қурбонлар учун умидни ифодалайди”, – деди бу борада президент.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўз нутқида масс-медианинг мамлакат ҳаётида тутган ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ОАВ демократияни соғлом шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Эркин ва масъулиятли ОАВ мамлакатимизнинг ёрқин келажагини қуриш борасидаги муҳим омилларимиздандир”, – дея таъкидлади президент.

Режеп Таййип Эрдўғон жаноблари нутқини якунлагандан сўнг танлов ғолибларига мукофотларни топширди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img