Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон2021 йилда жаҳонда юз бериши мумкин бўлган асосий хатарлар эълон қилинди

2021 йилда жаҳонда юз бериши мумкин бўлган асосий хатарлар эълон қилинди

Экспертларнинг фикрича, йилнинг муҳим воқеаси «Американинг бўлиниши» — АҚШ аҳолисининг ярмига яқини мамлакатнинг янги етакчисини нелегитим деб ҳисоблаши бўлади. Бу борадаги вазият Жо Байден президентлик вазифасини бажаришга киришганидан сўнг бошланади.

Йилнинг иккинчи асосий воқеаси COVID-19 пандемиясининг чўзилиши ва унинг оқибатларидир. Коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жамиятларда бой ва камбағалларга ажралиш янада ортади. Таҳлиличиларга кўра, бу кўплаб мамлакатларда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунингдек, пандемия таъсирида иш ўринлари қисқариб кетади, аҳолининг ҳукуматга ишончи йўқолади, ривожланаётган давлатларда қарз инқирози кучаяди.

Учинчи муҳим воқеа сифатида экспертлар иқлим ўзгаришига қарши кураш ва бунинг ортидан келиб чиқадиган халқаро рақобатни таъкидладилар.

Олдимизда турган 12 ой давомида кузатадиган яна бир муҳим воқеалардан бири АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятнинг янада кучайиши бўлса, рақамли макондаги глобал тўқнашув ва иқтисодий муаммолар туфайли Туркияда келиб чиқадиган сиёсий оқибатлар тилга олинган.

Таҳлилчилар жорий йилнинг муҳим воқеалари сифатида нефт нархининг пастга шўнғиши Яқин Шарқ мамлакатлари иқтисодиётини мураккаб аҳволга солиб қўйиши, Ангела Меркел Германия канцлери лавозимини тарк этиши, Лотин Америкасидаги айрим мамлакатларда пандемия ва сайловлар ортидан ғалаёнлар бошланиб кетиши эҳтимоли борлигини таъкидлашмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img