Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон2021 йилда бизни нималар кутмоқда?

2021 йилда бизни нималар кутмоқда?

Ҳар йили Даниянинг йирик “Saxo Bank”и кириб келаётган янги йил учун ўз башоратларини тақдим этади, “Forbes” журнали эса 31 декабрга саноқли кунлар қолганда уларни эълон қилади. Шуниси эътиборлики, банкнинг кўплаб башоратлари ҳаётда ўз аксини топган. Бунга АҚШнинг янги президенти қора танли бўлиши, ундан сўнг давлатга Доналд Трамп раҳбарлик қилиши, дунё чуқур ипотека инқирозига юз тутиши каби башоратларни мисол сифатида келтириш мумкин. “Saxo Bank” 2020 йилда инсоният пандемия балосига дучор бўлиши ҳақида фикр билдирмаган бўлса-да, дунё иқтисодиётида кескин инқироз юз беришини маълум қилганди. Бундан ташқари, Дания молия институти ўтган йил охирида 2020 йилда Калифорниянинг икки йирик компанияси — “Tesla” ва “Apple” бир-бирига яқинлашувини башорат қилганди. Ҳақиқатда, “Apple” ўз электромобилини яратиб, “Tesla” сари дастлабки қадамларни қўйди…

Хуллас, “Saxo Bank”нинг “Forbes”да чоп этилган башоратларига кўра, 2021 йилда кутилаётган воқеалар:

1. “Amazon” ўсишда давом этади. Унинг амбициялари чегара билмайди. Компания ўсишни таъминлаш, штаб-квартирага эга бўлиш учун «Кипрни сотиб олади». Компания ўзига манфаатли шароит яратиш учун Кипр солиқ қонунчилигини ўзгартиради. Бунга рози бўлган Европанинг митти давлати ҳам ўз навбатида катта пул ишлаш имконига эга бўлади. Бу ҳола ЕИ давлатларининг норозилигига сабаб бўлади ва улар ҳамкорликда қарши чоралар кўришга киришади.

2. Германия Франциянинг коронавирус пандемияси туфайли деярли бўшаб қолган ғазнасини тўлдиради. Шу билан Парижга ёрдам беради. Ҳозирда французларнинг молиявий аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Мамлакатнинг қарз ЯИМга нисбатан 140 фоизга етган, банклар хонавайрон бўлиш арафасида. Шу боисдан Парижнинг молиявий кўмак сўраб қилган мурожаатини Берлин инобатсиз қолдирмаслиги мумкин.

3. Блокчейн туфайли сохта маълумотлар тарқатилишига чек қўйилади. Блокчейн кўринишидаги алгоритм ёрдамида йирик ижтимоий тармоқларни сохта маълумотлардан ҳимоя қилиш мақсадида ахборот тармоқлари, ҳукумат ва корхоналар бирлашади ва бу тизим орқали маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш имконияти яратилади.

4. Хитой рақамли юан шаклидаги барқарор криптовалютани муомалага чиқаради. Бунинг оқибатида сармоядорлар учун мамлакатнинг жозибадорлиги янада ортади. Инвесторлар буни Хитой бозорининг очиқлиги сифатида қабул қиладилар ва таклифларга катта қизиқиш билдирадилар. Долларнинг Хитой-АҚШ сармоя урушида жиддий рақиб билан беллашувига тўғри келади.

5. Технологиялар ҳар бир уй мустақил тоза энергия олишига имконият яратади. Энергия синтезининг алгоритм туфайли кичик ҳажмларда бозорга кириб келиши ундан ҳар бир хусусий шахс фойдаланишига шароит яратади. Натижада ҳар бир оила ўзини мустақил тарзда энергия билан таъминлаш имконига эга бўлади.

6. Ишсизлик туфайли иш ўринлари сони қисқаради, аммо унумдорлик шу даражада юқори бўладики, барчага шартсиз даромад тўлаш мумкин бўлади. Бундай ўзгаришларнинг илк натижаси ўлароқ шаҳарларда ўсиш тўхтайди.

7. Коронавирусга қарши вакцина инфляцияни келтириб чиқариши мумкин. Иқтисодиётни тиклаш борасида мураккабликлар юзага келади, табиийки, бу жараёнда пулнинг қадрсизланиши кузатилади. Бунинг оқибатида даромадли соҳалар ва активлар зарар кўради. Марказий банклар фоиз ставкаларини кўтаришга мажбур бўлади.

8. Юқоридаги ҳолат қимматбаҳо қоғозлар ва нодир металлар бозорига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Янги бозорлар пайдо бўлиши ортидан кумушнинг нархи кескин тушиб кетиши мумкин.

9. Технологиялар дунёнинг исталган нуқтасидан интернетга уланиш имконини беради. Ривожланаётган давлатларда таълим сифати ва ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ўсади. Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошишини таъминлайди.

10. Тиббиётда катта ўзгаришлар юз беради. Коронавирусга қарши вакцина ўз хусусиятларига кўра саратонни даволашдан кўп фарқ қилмайди. Шу боисдан, covid-19 га қарши бошлаган кураш натижасида, саратон хасталигини даволаш борасида катта ютуқларга эришиш кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img