Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2021 йилда 457 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилади

2021 йилда 457 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилади

Ўзбекистон Президентнинг тегишли қарори билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, жорий йилда 457 127 та доимий янги иш ўрни ташкил этилади, 513 575 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилади ва иш берувчилар рағбатлантирилади, 281 минг 289 нафар ишсиз бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштирилади.

Қарорга кўра, 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратилади:
субсидиялар ажратиш учун – 92,3 млрд сўм;
ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун – 65,1 млрд сўм;
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун – 40,6 млрд сўм;
янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар учун – 125 млрд сўм.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади. Марказ иш изловчиларни рўйхатга олади, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритади ҳамда иш берувчилардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img