Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон2021 йил 10 январь – Қозоғистон парламентига сайловлар

2021 йил 10 январь – Қозоғистон парламентига сайловлар

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев фармони билан Парламентнинг мажлиси депутатлигига сайловлар ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси қарори билан барча даражадаги маслаҳат йиғинларига сайловлар белгиланади. Бўлғуси сайловлар конституциявий муддатда, 2021 йилнинг 10 январида ўтказилади. Барча сиёсий партияларда навбатдаги сайлов кампаниясида иштирок этишга тайёргарлик кўриш, сайловолди платформани ишлаб чиқиш, партиявий инфратузилмани такомиллаштириш учун вақт бўлади. Марказий сайлов комиссияси ва Бош прокуратура сайловларнинг қонунийлик, очиқлик ва адолатли ўтишига риоя қилиниши ортидан доимий кузатув олиб боради. 

Янги сайлов кампанияси бошланишигача Қозоғистонда мамлакатни сиёсий модернизациялаш, кўппартиявийликни ривожлантириш ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда фуқаровий иштирокни кенгайтириш юзасидан чоралар кўрилди.

Биринчидан, “Қозоғистон Республикаси Парламенти ва унинг депутатлари мақоми тўғрисида”ги Конституциявий қонунга тузатишлар ва “Қозоғистон Республикаси Парламенти комиссиялари ва қўмиталари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали парламент муҳолифати ва унинг фаолиятини изга солувчи институт жорий этилди. Энди Парламент Мажлиси доимий қўмиталарининг раиси ва икки котибини парламент мухолифати депутатлари орасидан сайлаш назарда тутилади.

Бундан ташқари, парламент мухолифати битта сессия давомида камида бир маротаба парламент эшитувларини ўтказиш ташаббусини илгари суриш, бир сессия давомида камида икки маротаба ҳукумат соатининг кун тартибини белгилаш ҳуқуқи билан таъминланмоқда.

Бунда сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларига парламент палаталарининг қўшма мажлисларида, парламент Мажлиси йиғилишларида, доимий қўмиталар, ишчи гуруҳлар, парламент тингловлари ва бошқа тадбирларда сўзга чиқиш ҳуқуқи кафолатланади.

Иккинчидан, “Қозоғистон Республикасида сайловлар тўғрисида”ги Конституциявий қонунда ва “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунда республика парламенти тажрибасида илк марта партиявий рўйхатда ёшлар ва аёллар учун 30 фоизли квота жорий этилди. Бу норма ёшлар ва аёлларни Парламентга ва маҳаллий ҳокимият органларига жалб этишнинг самарали механизми бўлиб хизмат қилади, уларнинг мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга янада фаол иштирокига кўмаклашади. 

Учинчидан, маслаҳат йиғинига бўлғуси сайловлар биринчи бор партиявий рўйхат асосида ўтказилади. Пропорционал модел жаҳон демократик андозаларига тўлиқ жавоб беради, сиёсий тизимнинг мустаҳкамланишига, демократияни ривожлантиришга ҳисса қўшади, сиёсий партияларнинг фаоллаштиради. 

Бу янгиликлар, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев фикрича, партияларга мамлакат сиёсий тизимида ўз позицияларини мустаҳкамлашда қўшимча имкониятларни тақдим этади. 

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img