Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон2020 йилнинг олти ойи давомида Мексикада 14 мингдан ортиқ одам ўлдирилган

2020 йилнинг олти ойи давомида Мексикада 14 мингдан ортиқ одам ўлдирилган

Мексика ғарбидаги Халиско штатида номаълум шахслар тураржойга уюштирган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна икки одам жароҳатланди. Жиноятчилар томонидан уйга ирғитилган гранатанинг портлаши оқибатида детонация юз бериб газ баллони портлаган ва бутун бинони ёнғин қоплаган.

Полиция воқеа жойидан автомат қуролларнинг 200 га яқин гилзасини, бешта граната ва катта миқдордаги нақд пулларни топган. Ер олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатга воқеанинг асосий сабаби сифатида қаралмоқда.

Қайд этиш керак, 2020 йилнинг олти ойи давомида Мексикада 14,6 минг одам жиноятчилар томонидан ўлдирилган. Апрел ойининг охирларида чиқиш қилган президент Андрес Мануэл Лопес Обрадор мамлакатда хавфсизлик билан боғлик ҳолат мураккаб эканини таъкидлаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img