2003 йилнинг ёзи…

Сайёрамизда глобал иқлим ўзгаришидан азият чекмаган ҳудуд қолмади, ҳисоб. Иқлим мувозанатининг бузилиши, жумладан, муайян минтақа табиатига мос бўлмаган об-ҳавонинг кузатилиши одатий ҳолга айланиб бораётгани инсониятни ташвишга солмоқда. Бу ҳақда гап кетганда айрим ҳудудларда кузатилаётган юқори ҳарорат ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз.

Хусусан, 2003 йилнинг июн ва август ойларида Европа учун ноодатий бўлган рекорд даражадаги жазирама кузатилди. Ҳавонинг аномал исишидан айниқса, Франция, Германия ва Швейцария азият чекди. Агар ғайриодатий иссиқ об-ҳаво туфайли икки ой давомида 40 минг нафар европалик ҳаётдан кўз юмган бўлса, уларнинг ярмидан кўпини францияликлар ташкил этган.

Ушбу даврда Францияда ўлим даражаси 300 мартадан ошиб кетган. Йирик шаҳарлардаги дорихоналар ёпилган ва катта ёшли одамлар ҳаво ҳарорати 40 даражага кўтарилган пайтларда бир неча ҳафта дори-дармонсиз қолиб кетганлар.

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво мамлакат қишлоқ хўжалигига ҳам анчагина зарар келтирган. Иссиқ ҳаво Ўрта Ер денгизи балқиларининг популяцисини ҳам нишонга олган.

Иқлимшунослар 2003 йил ёзини Европа тарихидаги энг юқори иссиқ об-ҳаво кузатилган давр сифатида эътироф этган бўлса-да, 2010 йилдан кейин бундай аномал об-ҳаво кўҳна қитъада деярли ҳар ёз мавсумида кузатиляпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img