Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБир миллион долларга сотилмаган ходим жиддий жиноятни фош этди

Бир миллион долларга сотилмаган ходим жиддий жиноятни фош этди

Америкалик ишбилармон Илон Маскнинг айтишича, россиялик Егор Крючков Невада штатидаги унга қарашли “Tesla” заводига киберҳужум уштиришга уринган.

АҚШ Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Крючков киберҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрганлик айби билан 27 август куни ҳибсга олинган. Қайд этилишича, 27 ёшли россиялик номи ошкор этилмаган компания ходимини режалаштирган жиноятини амалга ошириш ниятида ўзига оғдириб олишга уринган. Унга пул эвазига заводнинг компютер тизимига зарарли дастурни киритишни таклиф этган.

Бироқ ходим ФҚБга мурожаат қилган ва махсус хизмат ходимлари хакерлар томонидан “Tesla” заводига ҳужум киберҳужум қилинишининг олди олинган.

Илон Маск воқеага муносабат билдириб, рус хакерларининг режасини чипакка чиқарганларни алқаган ва “Ғоятда миннатдорман. Чунки бу жиддий ҳужум эди”, – деб ёзган “Twitter”да.

Жиноят тафсилотига кўра, Лос-Анжелесда қамоққа олинган Егор Крючков “Tesla” заводининг компютер тизимига киришини таъминлаши учун америкалик мутахассисга 1 млн доллар таклиф қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img