Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонУкраинада бир ойда 120 киши сувга чўкиб кетган

Украинада бир ойда 120 киши сувга чўкиб кетган

Жорий йилнинг август ойи бошидан буён Украинада 120 киши сувга чўкиб кетган ва улардан қарийб 65 нафари қутқариб қолинган. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда ҳолатлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, сувда чўкиш ҳолатларининг кўпайишига энг оддий хавсизлик қоидаларига амал қилмаслик сабаб бўлмоқда.

Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аҳолига чўмилиш мавсумида хавсизлик қоидаларига жиддий қарашга, чўмилиш мумкин бўлмаган жойларга бормасликка ва болаларни сув ҳавзалари яқинида ёлғиз қолдирмасликка мунтазам эслатиб келяпти. Бироқ, бундай чақириқларга беписандлик билан қараш оқибати аксарият ҳолларда фожиа билан тугамоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img