Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон18 минг ходим ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилди

18 минг ходим ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилди

“Korean Air” компанияси пандемия туфайли ҳақ тўланмайдиган таътил муддатини декабр ойига қадар узайтирди. Кореянинг йирик авиаташувчиси бу ҳақда баёнот бериб, 14 октябрдан бошлаб ходимларининг 70 фоизи коронавирус пандемиясининг соҳага узоқ вақтдан буён кўрсатаётган таъсири натижасида ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг апрел ойида авиаташувчининг 70 фоиз ходими — 18 000 нафари олти ойга, яъни 15 октябрга қадар ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилган эди. Авиаташиш саноатида ҳозирга қадар аҳвол яхшиланмагач, компания юқоридаги қарорни қабул қилишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, компания даромади паст ва фаолиятига мос бўлмаган активларини сотувга чиқарган.

“Korean Air” март ойидан бошлаб кўплаб халқаро қатновларни тўхтатгани ортидан жорий йилнинг биринчи ярмини катта зарар билан якунлари. Январ-июн ойларида компания кўрган зарар 619,49 млрд вонни ташкил этди.

Йўловчилар оқими кескин тушиб кетиш кузатилганидан сўнг, “Korean Air” июн ойидан бошлаб, ўриндиқларга маҳкамлаш мумкин бўлган сумкаларда юк ташишни йўлга қўйди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда ҳам жаҳондаги кўплаб авиакомпаниялар йўловчи учоқларидан юк ташиш мақсадида фойдаланмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img