Дунёни даҳшатга солган фашистлар армияси инсоният бошига битмас-туганмас кулфат солди. Европанинг қоқ марказида пайдо бўлган нацистлар давлати ён-атрофидаги мамлакатларни қисқа фурсатларда забт этган. Хўш, фашистлар ҳужумига ким қанча вақт дош берди? Қуйида ушбу маълумотлар билан танишасиз.
Дания – 6 соат;
Люксембург – 1 кун;
Голландия – 5 кун;
Югославия – 11 кун;
Белгия – 18 кун;
Греция – 24 кун;
Полша – 27 кун;
Франция – 1 ой 12 кун;
Норвегия – 2 ой 1 кун.
Совет ҳукуматининг калтабинлиги туфайли муқаррар урушга тайёргарлик кўрилмаган бўлса-да, юраги юксак ватанпарварлик руҳи билан тўлиб тошган Қизил армия аскарлари Сталинграддаги биргина Павлов уйига душманни 58 кун давомида яқин йўлатмаган.
Совет Иттифоқи 1418 кун давомида фашистлар армиясининг ҳамласига туриб берган.