Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон11 май Афғонистонда миллий мотам куни деб эълон қилинди

11 май Афғонистонда миллий мотам куни деб эълон қилинди

Афғонистон президент Ашраф Ғани Кобулдаги портлашлар қурбонлари хотирасига 11 майни мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилди. Шунинг билан бирга, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва жароҳатланганларга зарур ёрдам кўрсатиш тўғрисида топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Афғонистон пойтахтининг ғарбий қисмидаги Дашти Барчи туманида жойлашган Сайид ул-Шуҳад мактаби яқинида уч марта портлаш юз берган. Оқибатда 63 киши ҳалок бўлган, 150 нафар одам турли даражада жароҳатланган.

Воқеа учун масъулиятни мамлакат ҳудудидаги биронта террорчилар гуруҳи зиммасига олмаган. «Толибон» ҳаракатининг маълум қилишича, бу иш  ИШИД жангарилари томонидан амалга оширилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img