Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон100 минг доллар эвазига Қирғизистон фуқаролигини олиш мумкин бўлади

100 минг доллар эвазига Қирғизистон фуқаролигини олиш мумкин бўлади

Ҳозирда Қирғизистон мураккаб иқтисодий вазиятга тушиб қолгани, ташқи қарзни тўлаш деярли имконсиз бўлиб қолгани сир эмас. Ҳукумат ташқи қарзни қоплаш манбалари устида бош қотираётган бир пайтда парламент депутати 100 минг доллар сармоя киритиш эвазига мамлакат фуқаролигини бериш таклифи билан чиқди.

Шу миқдордаги сармоя киритган тадбиркорга мамлакат ҳудудида уч йил яшаш талаби қўйилмайди. Бундан ташқари, давлат тилини билиш, бошқа давлат фуқаролигидан воз кечиш талаб этилмайди.

Айни пайтда бу борадаги қонун лойиҳаси аҳоли томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img