Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон1 сентябрдан пенсиялар оширилиши кутилмоқда

1 сентябрдан пенсиялар оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилиниши кутилмоқда.

Фармон билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;

энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img