Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон1 августдан карантин чоралари кучайтирилди

1 августдан карантин чоралари кучайтирилди

5 июл куни юртимизда 496 нафар кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Айни пайтга келиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 568 нафарга етди. Касалликдан соғайганлар 109349 нафарни, соғайиш кўрсаткичи эса 96 фоизни, вафот этганлар сони 754 нафарни ташкил этмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар тўхтатилди. Жумладан, очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъи назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди. Спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади.

Бундан ташқари, 1 августдан тўйларда меҳмонлар сони 50 кишидан кўп бўлмаслиги керак. Тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img